Халқ таълими вазири мактабимизда бўлиб, унга каттароқ қўшимча бино қуриш бўйича кўрсатма берди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бугунги ҳолатини кўздан кечирди. Вазир мактабнинг синф хоналари билан танишар экан, билим даргоҳидаги педагоглар жамоаси ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Мактабда таълим сифатини яхшилаш борасида ўз таклифлари билан ўртоқлашди ҳамда мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёт намоёндаларининг бадиий асарларини совға қилди.

Директор томонидан мактабда ўқувчилар сони мактаб қувватига нисбатан жуда кўп эканлиги айтилгани инобатга олиниб, мактабга қўшимча бинони имкони борича каттароқ қуриш ҳақида кўрсатма берилди.